Мамлакатимиз ички ишлар органларида уюшқоқлик билан давом этаётган “Маънавият ойлиги” доирасида ИИВ Малака ошириш институти ходим ва тингловчилари ҳам пойтахтимиздаги турли музей, тарихий обида ва зиёратгоҳларга бориб, уларнинг бой тарихи билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишмоқда.
Жумладан, куни-кеча мазкур анъанани давом эттирган институт жамоаси “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, ушбу масканнинг яратилиши, Мустақиллик монументи ҳамда мазкур мажмуада акс эттирилган ўтмиш ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди.
– Мажмуада буюк саркарда ва жаҳонгирлар ҳамда мутафаккир аждодларимизнинг ўлмас сиймолари, мустабид тузум давридаги оғир ва машаққатли ҳаёт, шунингдек, халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорати таъсирчан лавҳаларда ифодаланган, – дейди институт махсус касбий фанлар кафедраси ўқитувчиси, подполковник Фурқат Хидиров. – Шу боисдан мазкур мажмуа, бу ерга келаётган барчада унутилмас таассурот қолдирмоқда.
Ҳақиқатан ҳам жонажон Ватанимизнинг қадимги тарихидан бошлаб, бугунгача бўлган муҳим воқеалар муҳрланган ушбу ёдгорлик, мамлакатимизнинг янги қиёфаси ва улкан салоҳиятини намоён этадиган бу боғ ҳалқимизнинг шоду хуррамликлари, байрам ва томошаларини ўтказадиган ажойиб гўшага айланди.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
