Бир машҳур юрак жарроҳи автомобилини кўрсатиш учун устахонага олиб келди. Уста автомобил моторини очиб таъмирлашни бошлади, яроқсиз бўлиб қолган айрим эҳтиёт қисмларини олиб, янгисини ўрнатди.
Бир муддат ўтиб уста жарроҳга қараб деди:
– Мумкин бўлса сизга битта савол берсам, майлими?
– Майли, сўранг, – деди жарроҳ бироз ҳайрон бўлиб.
– Мана, сиз жарроҳсиз, юраклар устида амалиёт олиб борасиз. Мен ҳам автомобилларнинг “юраги”ни очаман, худди сиз каби касалини топиб “даволайман”. Касбимизнинг моҳияти бир-бирига жуда яқин. Лекин бир жиҳатга ҳайронманда. Нима учун оладиган иш ҳақимиз кескин фарқ қилади? Сиз операциянгиз учун жуда кўп пул оласиз, сизга нисбатан бизга эса жуда кам пул тўланади. Нега ундай, а? – деди уста.
Жарроҳ механикнинг олдига жуда яқин келиб, унинг қулоғига паст овозда деди:
– Агар қўлингиздан келса, автомобилни ўчирмасдан моторини таъмирлаб кўринг-чи!
