Бугун Жиззах вилояти ИИБ, шаҳар ва туманлар ички ишлар бошқарма ва бўлимлари ҳамда соҳавий хизматлар ходимлари иштирокида ҳашар уюштирилди. Соҳа вакиллари ўзлари хизмат қилаётган биноларда тозалик ишларини амалга оширдилар. Жумладан, ҳудуд тартибга олиниб, йўлаклар тозаланди. Деворлар бўялди, ўтлар ўрилди. Дарахтлар суғорилиб, шохларига шакл берилди.
Шунингдек, хизмат хоналарида тозалик ишлари амалга оширилди. Артезиан қудуқлари, сув узатиш тармоқлари кўздан кечирилиб, камчиликлари бартараф қилинди.
Эндиликда ҳафтанинг ҳар шанбасида ҳашар ўтказиш режалаштирилган. Табиийки, бу ишлар соҳа вакилларининг кундалик хизмат ва фаолиятига ҳалақит қилмайдиган тарзда ташкил этилмоқда.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти
