Муносабат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарорининг 3-банди 1-хатбошисида ички ишлар органарида қабул қилинганлар учун дастлабки синов муддати бир йил этиб белгиланганлиги мен каби кадрлар билан таъминлаш ходимлари учун жудаям айни муддао бўлди десам муболаға бўлмайди. Чунки шу кунга қадар Ииоларига янги қабул қилинган ходимларга синов муддати уч ой эди. Бу эса Ииолари тизимида янги қабул қилинган ходимларнинг тўлиқ тизимга мослашиши ва мураббийларидан билим ва кўникмаларни ўрганиши учун оз муддатлиги, бунинг натижада юқори малакали профессионал кадрларнинг шаклланиши кўрсаткичининг юқори эмаслигига олиб келарди. Мазкур қарор билан биз кадрлар билан таъминлаш гуруҳи ходимларига хизматга янги қабул қилинган ёш ходимлар билан маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни олиб боришга, келажакда, Ииолари тизимида сифатли кадрлар салмоғини янада оширишимизга имкон беради.

Ойбек ХАЛОҚОВ,

Пешку туман ИИБ Кадрлар билан таъминлаш гуруҳи катта инспектори, катта лейтенант.