Лойиҳа давомида режалаштирилган тадбирлар бирин-кетин амалга оширилди.    Дастлаб вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Ш. Алиев уларни сутка давомида навбатчиликка жалб этилган соҳавий хизматларнинг масъул ходимлари билан ўтказиладиган тезкор йиғилишга таклиф этди. Сўнг бошқарма бошлиғи ҳузурида ўтказилган тонгги йўриқномада масъул раҳбарлар ва навбатчи ходимларининг кунлик ахборотлари тингланди.

Яна вилоят ИИБ катта мажлислар залида бошқарма ҳамда шаҳар-туман Ииблар раҳбариятидан тергов-тезкор гуруҳига масъуллар ва соҳавий хизматлардан жалб этилаётган ходимлар билан видеоселектор тарзида хизматолди йўриқномаси ўтказилди. Бунда Навбатчилик хизмати ходимлари томонидан кунлик келиб тушган ариза ва хабарлар, уларнинг ижроси юзасидан ҳамда қолдиқдаги материаллар тўғрисида ахборот берилди. Йўриқномада ходимларнинг қисқача кунлик фаолиятига доир сўз юритилиб, келиб тушган ариза ва хабарларнинг ижроси, очилмаган жиноятлар ва қидирувдаги шахсларни аниқлаш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи бўйича сўров амалга оширилди. Ҳудудларда тунги хизматни ташкил этиш, тергов-тезкор гуруҳларининг фаолияти бўйича вилоят бошқармаси текширувчиларнинг ахборотлари қабул қилинди ҳамда аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилди.

   Шунингдек, клуб аъзолари вилоят ИИБ Навбатчилик қисми, вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси фаолиятларини яқиндан ўрганишди. Қолаверса, вилоят ИИБ спорт зали имкониятлари ва шахсий таркиб билан олиб бориладиган жисмоний тайёргарлик машғулотлари режа жадваллари билан танишдилар.

        Бундан ташқари, “Келажак лидерлари” клуби аъзолари Ички ишлар вазирлиги Бухоро Академик лицей биносида ташкил этилган ички ишлар органлари ходимлари Малака ошириш институтининг Бухоро филиали фаолияти ва ўқув жараёнларини ўргандилар. Вилоят Ички ишлар бошқармасининг “Жасорат” тарихий музейи ва унда акс эттирилган тизим тарихи билан танишилдилар. Вилоят 3-сектор штабида ҳам бўлиб, ишчи гуруҳлар фаолияти, амалга оширилган ва келгусида бажарилиши лозим бўлган зарурий ишлар таҳлил қилинди.        

    “Келажак лидерлари” клуби аъзоларининг кун давомидаги ўрганишлари Бухоро шаҳрида якунланди. Вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Шухрат Алиев иштирокида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш самарадорлигини оширишга қаратилган тунги йўриқнома ўтказилиб, профилактик тадбирларда самарали фаолият олиб борган бир қатор ходимлар ва жамоатчилик вакиллари рағбатлантирилди.

Ш. ЖАЛОЛОВ,

подполковник.

М. АҲАДОВ,

“Постда” мухбири.

Бухоро вилояти.