Метеорологларнинг ҳисоб-китобларига кўра, март ойининг 1-санасидан 31-майгача давом этувчи Баҳор фасли ер юзининг турли жойларида иқлим, маданият ва урф-одатларга кўра турли вақтда турлича ўзгаришлар олиб келади. 

Шимолий яримшарда баҳор келганда, Жанубий яримшарда куз фасли ҳукм сураётган бўлади.

Шимолий яримшарда баҳор фасли баҳорги тенгкунлик 19-21-мартдан ёзнинг 21-июнигача давом эца, Жанубий яримшарда август ойидан ноябр ойигача давом этади. 

Баҳор фаслида бойчечак, қоқиўт, оқ-сариқ наргис гули, сирен ва лолаларнинг турли хиллари биринчи бўлиб очилади. Японлар баҳор фасли келганини миллий Сакура дарахти (олча дарахти) гуллаганидан билиб олишади. Баҳор фаслида дунёнинг турли жойларида Пасха байрами, Апрелъ ҳазил-мутойиба куни, Ер куни, Дарахтлар куни, Хотин-қизлар куни, Оталар куни, Мексика халқларида ғалаба куни (Cинcо Де Маё), Ҳиндистонда Ранглар фестивали (Ҳоли) ва бошқа байрамлар нишонланади.

Баҳор фасли қадимги Мая халқларида, Юнонларда ҳамда Осиёликларда турлича талқин қилинади. Аммо башоратлар ва урф-одатлар барчаси янгиланиш, туғилиш, табиатнинг жонланиши билан ҳамоҳангдир.

Ақш Миллий Мол-мулк ташкилотининг ҳисоботига кўра, ушбу фасл уй сотиш ва сотиб олиш бўйича энг оммабоп даврдир. Аммо баҳор ойлари дунёнинг маълум қисмларида кучли тўфонлар тез-тез содир бўлиши туфайли, харидорлар уйнинг мустаҳкамлигига эътибор беришади.