Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Таълим муассасалари бўйича бўлими ташаббуси билан Ўқув-дала марказида арзонлаштирилган китоб ярмаркаси ташкил этилди.
Малака ошириш институти тингловчилари учун ташкил этилган ярмарка кенг турдаги адабиётларни ўз ичига олди. Хусусан, ҳуқуқий, психологик, мафкуравий-тарбиявий, жиноят профилактикасига оид илмий-амалий қўлланмалар, шунингдек бадиий ва илмий-оммабоп китоблар соҳа ходимларининг билим ва дунёқарашини кенгайтириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, мафкуравий барқарорлик ҳамда маънавий-маърифий саводхонлигини янада оширишга хизмат қилади. Зеро, китоб – бебаҳо хазинадир.