ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Биринчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази тасарруфидаги жазони ижро этиш муассасаларида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида «Энг яхши китобхон» танлови ўтказилди. Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жойлашган «Ахборот кутубхона маркази» биносида бўлиб ўтган, «Китоб-беминнат устоз, ҳаётни ўргатувчи мураббийдир» мавзусига бағишланган танлов иштирокчилари ўзлари ўқиган китоблар орасидан иккитасининг муаллифи, қаҳрамонлари, воқеалари ва асардан олган таассуротлари ҳақида сўзлаб беришди. Унда 7-сон ЖИЭК ходими, сафдор Саидаброр Ахматов ғолиб деб топилиб, танловнинг кейинги босқичига йўлланма олди.
Рустам Шораҳимов,
подполковник.
