Хива шаҳридаги “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ИИВ Бирлашган таҳририяти томонидан нашрга тайёрланган “Нурли маскан орзулари” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъул ходимлари, мактаб-интернат ўқитувчи ва ўқувчи-ёшлари иштирок этишди. Маънавий-маърифий тадбирда сўзга чиққанлар ҳам китоб мутолааси ҳамда унинг инсон камолотидаги муҳим ўрни ҳақида батафсил тўхталиб ўтишди.
Шунингдек тақдимотда ушбу мактаб-интернати ўқувчиларининг “Нурли маскан орзулари”да чоп этилган ижод намуналаридан ўқиб эшиттирилди.
Тадбир сўнгида энг иқтидорли ўқувчилар ва муассаса кутубхонасига ушбу китоб тўплами тантанали равишда топширилди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Постда” мухбири.
