ИИВ Малака ошириш институтида ёшлар билан ишлашнинг янгича усули, яъни, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, таълим муассасасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тизимли олиб борилмоқда.
Жумладан, мазкур институт ўқув курсларида таҳсил олаётган тингловчиларга ички ишлар органлари ходимлари мутолаа қилиши учун тавсия этилган 39 турдаги бадиий ва юридик китоблар ҳамда ўзбек адабиёти атоқли намоёндаларининг асарларидан иборат китоб ярмаркаси ташкил этилди.
Унда иштирок этган осойишталигимиз посбонлари ўзлари севган адибларнинг қаламига мансуб китобларни харид қилишди.
ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати.
