Хоразм вилояти ИИБ ташаббуси билан ижтимоий ҳаётга тадбиқ қилинган “Хавфсиз болалик” концепциясининг “Келажак сари” лойиҳаси 3-босқич иштирокчилари учун кўргазмали-тренинг ташкил этилди.

Вилоят ИИБ махсус бўлинмаси мутахассислари томонидан ўтказилган мазкур тадбирда иштирокчилар ходимларнинг хизмат фаолияти, қурол-аслаҳалари ҳамда техника воситалари билан яқиндан танишишди.

Шунингдек улар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам соҳа мутахассисларидан атрофлича жавоб олишди.

Худойберган ЖАББОРОВ,

ўз мухбиримиз.