ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шаҳридаги 7254-сонли ҳарбий қисмда 25-октабр – Ички ишлар ходимлари куни кўтаринки руҳда ўтказилди.

Байрам муносабати билан хизмати мобайнида ижобий натижаларга эришган ҳарбий хизматчилар муносиб рағбатлантирилди. Ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва истеъфодаги ҳарбийлар учун элимиз суйган хонандалар иштирокида консерт дастури ҳамда байрам дастурхони ташкил этилди.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА, 

"Постда" мухбири.

Наманган вилояти.