Юртимизда маънавий-маърифий соҳаларни ривожлантириш, буюк алломаларимизнинг илмий асарларини тадқиқ қилиш ҳамда уни кенг жамоатчиликка етказиш, халқимиз, айниқса, ёшларни бундай нодир асарлардан баҳраманд этиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бирлашган таҳририяти ҳам бу борада ибратли ишларга қўл урди. Таҳририят жамоаси тизимда фаол ишлаган ва айни пайтда кексалик гаштини сураётган фахрийлар тўғрисида туркум китоблар чоп этиб келяпти. Шулардан бири “Кадрлар хизмати фидойилари” китобидир. Мазкур китоб кадрлар йўналишида узоқ ва самарали хизмат қилган фахрийларнинг босиб ўтган йўли ҳамда иш тажрибаларидан ҳикоя қилади.
Бугун ИИВ Бухоро академик лицейида мазкур китобнинг тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда ИИВ Бирлашган таҳририяти бош муҳаррир ўринбосари, маёр Азизжон Файзиев ўқувчиларга китоб ҳақида ва унинг нима мақсадда чоп этилгани хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
М.АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
Бухоро вилояти.
