ИИВ Бухоро академик лицейида ўқувчиларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, она Ватанга бўлган муҳаббатини янада мустаҳкамлаш ва унга садоқат билан хизмат қилиш сифатларини қарор топтириш мақсадида маънавий кеча ташкил этилди. Тадбирда филология фанлари доктори, профессор, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ва Иивнинг “Маънавият тарғиботчиси” кўкрак нишони соҳибаси Лайло Шарипова иштирок этди.
Давра суҳбатида шоира февралъ ва март ойларида таваллуд кунлари нишонланган буюк сиймолар ижоди, ҳаётий фаолияти ва ибрат мактаби хусусида тўхталиб ўтди. Айниқса, садоқат ва вафо тимсоли бўлган Зулфияхоним ҳаётий фаолияти, машаққатли умр йўли ва беназир ижодига алоҳида урғу берилди.
Учрашувда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.
Шаҳноза Шарипова,
ИИВ Бухоро академик лицей ўқитувчиси.
