Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали академик лицейида хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан тадбир бўлиб ўтди. Унда Қарши шаҳар ИИОФМБ ходимлари, лицей ўқитувчилари иштирок этди. 

Тарғибот тадбирида сўз олганлар кейинги пайтларда айнан хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилиш ҳолатлари кузатилаётгани, бу каби салбий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш, оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Якунда иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар атрофлича жавоб беришди. 

Наргиза МАҚСАДОВА,

лейтенант.

Қашқадарё вилояти.