ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Фарғона шаҳридаги 7253-сонли ҳарбий қисмда йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича маърифат дарсларидан синов имтиҳонлари ташкил этилди. Ҳарбий қисм тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлинмаси томонидан ўтказилган синов давомида ҳарбий хизматчиларнинг турли мавзуларда чоп этилган маънавият ва маърифат дарсларини қанчалик ўзлаштиргани текширилди. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг биринчи ярим йилликда ўрганганлари, эгаллаган билимлари синовдан ўтказилди.