ИИВ Малака ошириш институтининг Олмалиқ шаҳридаги ўқув базасида таҳсил олаётган тингловчилари ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш ҳамда уларнинг маънавий дунёқарашини янада кенгайтириш мақсадида китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Унда иштирок этган она Ватанимиз осойишталик посбонлари ҳам ўзларини қизиқтирган бадиий, тарихий, ижтимоий ва сиёсий йўналишдаги адабиётларни харид қилишди.

ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати.