ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Самарқанд вилоятида жойлашган 7252-ҳарбий қисмда «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» муносабати билан Самарқанд ҳарбий прокуратураси терговчиси, адлия лейтенанти Айбек Артикбаев иштирокида профилактик суҳбат бўлиб ўтди. 

Унда ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигни ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қонун ўзгартиришлари шахсий таркибга етказилди. Яқинда бўлиб ўтадиган референдумга тайёргарлик кўриш ва конституцияда ўзгартилаётган моддалар тўғрисида тушунчалар берилди. 

Машғулот якунида ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

 Адиз НАРЗИЕВ,

Ҳарбий қисм командирининг 

тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари,

подполковник.