Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМ эксперти, лейтенант Дилдора Мамадалиэва ички ишлар органларидаги хизмат фаолиятини 2010-йилда Бош бошқарманинг Молия-иқтисод бошқармасида бошлади. Бироқ унга изқувар Шерлок Холмс каби жиноятларни очишга бўлган қизиқиш сира тинчлик бермасди. Шу боис ИИВ Академиясида таҳсил олиб, шу соҳани қунт билан ўрганди. Сўнгра хизмат фаолиятини Тошкент шаҳар ИИББ Экмда давом эттирди.
Қаҳрамонимиз ҳозир барча экспертиза тадқиқотлари ўтказиш ҳуқуқини берадиган гувоҳномага эга бўлган мураббийи, ЭКМ катта эксперти, маёр Ҳамид Раҳимбоэвдан соҳага оид сир-асрорларни синчковлик билан ўрганмоқда.
– Изланувчанлиги, тиришқоқлиги ва эксперт-криминалистика йўналишига қизиқиши Дилдоранинг ҳар бир ҳолатга эътибор билан ёндашишидан билиниб туради, – дейди маёр Ҳ.Раҳимбоэв. – Топшириқларни кам-кўсциз бажаришга интилади. Билим ва салоҳиятини янада бойитишга ҳаракат қилади.
Лейтенант Д.Мамадалиэва бу йўналишда хизматни бошлаганига кўп бўлмаса-да, устози билан бирга бир нечта жиноятларни фош этишда қатнашди. Хусусан, жорий йилнинг 13 сентябръ куни номаълум шахс Миробод тумани Қўйлиқ-1 мавзесида қаровсиз қолдирилган «Дамас» русумли автоулов орқа эшик ойнасини ечиб, салондан
8 миллион сўм пулни ўғирлаб кетади. Экспертлар воқеа жойидан олинган қўл-бармоқ изларини «СОНДА» ва «ПАПИЛОН» дастури ёрдамида текширганида из фуқаро Н.Ж.нинг қўл-бармоқ излари билан мос эканлиги аниқланди. Ҳозирда ушбу шахс қўлга олиниб, унга нисбатан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
18 сентябръ куни Яшнобод туманида яна бир жиноят «иссиқ изида» очилди. Соат тахминан 21:00 ларда авиасозлар кўчасида турган В.И. га тегишли «Спарк» автомашинаси салонига номаълум шахслар даб-дурустдан кириб ўтириб, ҳайдовчига таҳдид қилиб, ундан пул талаб қилишади. В.И. ўзини йўқотиб қўймай, муштумзўрларга фаол қаршилик кўрсатади. Буни кутмаган босқинчилар автоуловдан тушиб, номаълум томонга қочиб кетади.
Устоз ва шогирд ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида «Спарк» автомашинаси ойнасидан бир неча бармоқ изларини олишга муваффақ бўлди. Қўл-бармоқ излари мавжуд автоматлаштирилган дактилоскопик таққослаш тизимларида текшириб кўрилганда, 3 та из фуқаро П.Т.нинг қўл бармоқ изи билан, 1 та из фуқаро Ф.М.нинг қўл-бармоқ изи билан бир хил экани аниқланган. Жиноятни содир этган шахслар узоққа қочиб қолмасдан қўлга олинди.
– Ҳозир дактилоскопия экспертизасини ўтказиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома учун имтиҳонга тайёргарлик кўряпман, – дейди лейтенант Д.Мамадалиэва. – Бу борада мураббийим катта ёрдам бермоқда. Келажакда у каби ўз касбининг устаси бўлишни мақсад қилганман.
Сарвар СОБИРОВ,
ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
