ИИВ Фарғона академик лицейининг бир гуруҳ ўқувчи-ёшлари Фарғона вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика марказига саёҳат қилиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишишди. Айниқса, баллистика лабораторияси келажагимиз эгаларида катта таассурот қолдирди.

Марказ раҳбари, подполковник Умид Холиқов бўлажак осойишталик посбонларига мазкур лабораториянинг қачон ташкил этилгани, имкониятлари ҳамда қурол-яроғларни экспертизадан ўтказиш тартиб-қоидалари ҳақида батафсил маълумот берди.

Қизиқарли ўтган ушбу саёҳат давомида ўқувчилар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга экспертлардан атрофлича жавоб олишди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.