Яхши ёзадиган муаллифларнинг китобини ўқиб чиқсангиз, яхши гапиришга одатланасиз.
***
Ф. Волтер
Маданият – ўқиган китобларнинг сони эмас, балки тушунганларингнинг сонидир.
Фозил Искандер.
***
Китоб ўқиган одамлар доимо телевизорни томоша қилганларни назорат қиладилар.
Ф.Жанлис.
***
Қанча кўп ўқисангиз, шунча камроқ тақлид қиласиз.
Жулес Ренард.
***
Одамлар икки тоифага бўлинади: китоб ўқиган ва ўқиганларни тинглайдиганлар.
Бербер Бернард.
***
Тана учун машқ керак бўлгандек, онг учун ўқиш керак.
Жозеф Аддисон.
***
Китобларни ёқишдан кўра ёмонроқ жиноятлар мавжуд. Масалан, уларни ўқимаслик.
Рай Брейдбери.
***
Эсингизда бўлсин: сиз ўқиётган нарса, ўзингизни билдиради.
Жим Рон.
***
Китоб ўқиган инсон ўлимидан олдин минглаб ҳаётларни яшайди. Ҳеч қачон ўқимаган киши биргина тажрибани бошидан кечиради.
Д. Мартин.
***
Бошқаларнинг ақлли сўзларини ўқиётганингизда, ўзингизнинг ақлли сўзларингиз эсингизга келади.
М. Лашков.
***
Ўқиш парадокси: ҳақиқатни ҳақиқат билан тўлдириш учун бизни ҳақиқатдан узоқлаштиради.
Д. Пеннак
