Бугун ИИВ марказий аппарати ходимлари маданий ҳордиқ чиқариш ҳамда маънавияти ва маърифий билимларини бойитиш мақсадида пойтахтимизда жойлашган Аброр Ҳидоятов номидаги Ўзбек давлат драма театрига боришди.
Халқимиз ибораси билан айтганда, мазкур ибратхонада осойишталигимиз посбонлари учун театр ижодий жамоаси томонидан саҳналаштирилган спектаклъ намойиш этилди.
Жадид боболаримиз ҳаётидан ҳикоя қилувчи “Туркистон болалари” номли саҳна асари замирида ётган ўша даврдаги ижтимоий ҳаёт, унинг долзарб масалалари, миллат тарихида муҳим ўрин тутган тақдирлар томошабинни ўйлашга, фикрлашга ҳамда чуқур мушоҳада қилиб, ундан ижобий хулоса чиқаришга чорлайди.
Бинобарин, ички ишлар органлари ходимларининг маънавий салоҳиятини янада оширишга хизмат қилган ушбу спектаклъ якунида театр ижодий жамоасига чуқур миннатдорлик билдирилди.
Михли САФАРОВ,
ўз мухбиримиз.
