Сурхондарё вилоятида ИИБ бошлиғи, полковник А.Исмоиловга бириктирилган ёшлар билан мақсадли ташаббуслар амалга оширилаётир.
Шундай ташаббуслардан бири, сектор раҳбарига бириктирилган музработлик 50 нафар ёшлар учун муқаддас қадамжоларга саёҳат уюштирилди. Улар Термиз туманидаги ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳи ҳамда тарихий аҳамият касб этган музейлар бўйлаб саёҳат қилишди.
Ёшлар бирйўла Ангор туманида фаолият олиб бораётган “Ишга марҳамат” мономарказида ҳам бўлишди. Бу ердаги 22 та йўналиш бўйича таълим бераётган ўқитувчи ва мураббийлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Постда” мухбири.
Сурхондарё вилояти.
