Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари “Бухоро” халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида баталъони ҳарбий хизматчилари баталъон командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, маёр Ш. Ниёзов бошчилигида Бухоро шаҳридаги вилоят ички ишлар бошқармасининг “Жасорат” тарихий музейига ташриф буюришди.
Улар саёҳат давомида вилоят ички ишлар бошқармаси тарихи, қадимги ва амирлик давридаги давлат ва ҳарбий тартиблар, мустақиллик йилларида Бухоро ИИБ милисияси фаолияти, шунингдек, ХВИ–ХХ асрларда ишлаб чиқарилган ва фойдаланилган ўқотар қуроллар, фиқҳ илми ва Бухоро тарихига оид китоблар ҳамда ўзбек халқининг буюк сиймолари, шоҳ ва саркардалар, ИИ жаҳон уруши даврида Бухоро милисиясининг кўрсатган жасоратлари ҳамда урушда қатнашган ички ишлар органлари ходимлари, фронт ортида ўзбек халқининг матонатли меҳнат жараёнлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлишди.
Мирзоқул АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
Бухоро вилояти.
