Сирдарё вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Намунали оила” кўрик-танловининг дастлабки (ҳудудий) босқичи бўлиб ўтди. 

Танловда 13 та оила 3 та шарт бўйича баҳслашди. Якуний натижаларга кўра, 3-ўринни Сардоба тумани Иибдан Бобоевлар оиласи, 2-ўринни Сирдарё тумани Иибдан Эгамбердиевлар оиласи қўлга киритган бўлса, фахрли 1-ўринни Гулистон шаҳар Иибдан Умаровлар оиласи эгаллаб, танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолиб жамоалар Бошқарма бошлиғининг диплом ҳамда эсдалки совғалари билан тақдирландилар. 

Нигора МАМАЮСУПОВА,

Сирдарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг ХҚМБ ўринбосари, маёр.