Жорий йилнинг 15-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондонлигида Ўзбекистон Республикаси Иивнинг 2022-йил 15-феврал кунидаги “Ички ишлар органларида “Намунали оила” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 37-сон буйруғи талаблари асосида “Намунали оила” кўрик танловининг қўмондонлик миқёсидаги ИИ-босқичи ўтказилди.

 Танловни юксак савияда ўтказиш мақсадида тайинланган комиссия таркиби томонидан иштирокчиларнинг ҳар бир шарт бўйича топширган синовлари баҳоланиб борилди. 

 Танлов ҳайъат аъзолари томонидан очиқлилик, шаффофлик ҳамда ҳолисона, адолат принсипларига риоя этган ҳолда ташкил этилди. 

     Унда иштирокчилар кўрик танловнинг “Таништириш”, 

“Бу менинг оилам номли энг яхши фотосурат ва видеоролик” ва “Биз китобхон оиламиз” шартларига кўра ўзаро беллашдилар.

 Танловда жами 10 нафар ҳарбий оилалар иштирок этишди. Мунозара ва муросага бой ўтган ушбу танловда 129 баллни қўлган киритган Андижон шаҳридаги 7553 ҳарбий қисм 3 гурух назоратчиси кичик сержанти Бобохўжаев Азизжон Алижоновичлар оиласи фахрли учинчи, 130 баллни қўлга киритган Қарши шаҳридаги 7533 ҳарбий қисм таъминот баталони 1-автомобил гурухи ҳайдовчиси И даражали сержант Худоёров Аброр Чориевичлар оиласи иккинчи ва 144 баллни қўлга киритган Тошкент шаҳридаги 7534 ҳарбий қисм таъминот баталони взвод командири капитан Ахмедов Хамидулло Неъматилла-евичлар оиласи фахрли биринчи ўринни қўлга киритдилар.

 Танлов якунида барча шартларни муваффақиятли топшириб, юқори балл тўпланган ҳарбий оилалар қўмондонликнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.


Ўз мухбиримиз