Аввал хабар берганимиздек, ИИО тизимидаги ходимлар орасида “Соғлом оила-соғлом жамият” ғоясини кенг татбиқ этиш мақсадида Марказий аппарат ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Намунали оила” кўрик танловининг дастлабки босқичи ўтказилди.

Танловда жами 7 нафар ходим ва уларнинг оилалари иштирок этишди. Иштирокчилар 10 баллик тизим асосида жами 3та шарт бўйича беллашдилар.

Якуний натижаларга кўра 3-ўринга Жиноятларни тергов қилиш бошқармаси, шахсга қарши қаратилган жиноятларни тергов қилиш бўлими терговчиси маёр Умид Асраевлароиласи ҳамда ИИВ Малака ошириш институти, Кадрлар бўлими катта инспектори маёр Сардор Сакиевлар оиласи муносиб кўрилди, 2-ўрин ИИВ Академияси Молия-иқтисод бўлими бош мутахассиси катта лейтенант Тўлқин Аҳмедовлар оиласига насиб этди. Фахрли 1-ўринга эса ИИВ Ахборот хизмати "Масс-медиа билан ишлаш гуруҳи"МТБ инспектори капитан Ўктам Усмоновлар оиласи лойиқ деб топилди. Ғолибларга эсдалик совғалари топширилди. Бундан ташқари барча иштирокчилар турли номинациялар билан рағбатлантирилди.

Ўз мухбиримиз.