ИИВ Фарғона академик лицейида вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, соҳа фахрийлари иштирокида “Навоийга муносиб ворис бўлайлик” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.
“Уч авлод учрашуви” тарзида ташкил этилган тадбирда сўз олганлар буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ижодининг ёшлар таълим-тарбиясидаги ўрни беқиёс эканлигини таъкидладилар.
Бўлажак юрт посбонларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда юксак касбий фазилатларни шакллантириш, касбга бўлган муҳаббатини оширишда Навоий асарлари бебаҳо қўлланма бўлиб хизмат қилиши қайд этилди.
Лицей ўқувчилари томонидан ижро этилган Навоий ғазаллари, рубоийлари, саҳна кўринишлари тадбирга ўзгача файз бағишлади.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
