Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси кундузги таълим 3-ўқув курси курсантларининг иш ўрганиш амалиётига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник А.Темирханов, вазир ўринбосари, полковник И.Ахмедов ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси ўқитувчилари, Ўзбекиситон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси масъул ходимлари, курсантлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Унга кўра, 40 нафар курсант яшаш ҳудудлари бўйича мутахассисликларига мос равишда малакали ходимларга бириктирилди.

Шунингдек, йиғилишда сўзга чиққанлар малакавий амалиётни тўғри ташкил этиш, курсантларнинг эгаллаган назарий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда хизмат интизомига риоя қилиши юзасидан йўриқномалар ўтишди.

Шу билан бирга, академияда ўқиш давомида сафдошларига намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ курсантларнинг ота-оналарига мазкур таълим муассасаси раҳбариятининг ташаккурномалари топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.