Орамизда шундай инсонлар борки, улар жисмоний жиҳатдан имконияти чекланган бўлишига қарамай, тўрт мучаси соғ кишилар қилолмаган ишларни уддалай оладилар. Спортда, санъатда, таълим соҳасида юксак натижаларга эришиб, инсон иродаси ва матонати нималарга қодирлигини амалда намойиш этадилар.

Ички ишлар органлари оталиғидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар таълим олаётган «Нурли маскан» мактабларида ана шундай иқтидорли ёшлар кўпчиликни ташкил этади.

ИИВ Бирлашган таҳририяти ижодий жамоаси томонидан тайёрланган ва нашр этилган «Нурли маскан орзулари» китобида уларнинг ижод намуналари билан яқиндан танишиб, бунга ўзингиз ҳам амин бўласиз.