Наманган вилояти Косонсой туманидаги 45-сонли “Нурли маскан” мактабида Ички ишлар вазирлиги, Жамоат хавфсизлиги департаменти, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг “Нурли маскан орзулари” номли 10-республика форуми ўтказилди.

Форумда Ички ишлар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходимлари, республикадаги барча “Нурли маскан” мактаб-интернати директорлари ва ички ишлар органларидан бириктирилган ходимлар иштирок этдилар.

Тадбирда “Нурли маскан” мактаб-интернати ўқувчилари томонидан қўл меҳнати билан ясалган кўргазмалар намойиши ўтказилди.

Шунингдек, мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган қўшиқ ва шеърлар, бадиий чиқишлар форум қатнашчиларига юқори кайфият улашди.

Г. Бувамирзаева,

ўз мухбиримиз,

Наманган вилояти.