Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида"ги қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 25 август куни ИИВ Қоровул қўшинлари 7535-ҳарбий қисмида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида очиқ эшиклар куни ўтказилди. Ушбу тадбирга ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва фарзандлари таклиф этилди. 

Тадбир давомида қўшинларнинг ҳарбий салоҳияти ва куч-қудратини намоён этувчи ҳарбий техника ва қурол-аслаха кўргазмаси ўтказилди ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг чиқишлари кўрсатилди. 

Шунингдек, китобхонлик, рассомчилик танловлари ва шахмат-шашка ўйинлари ташкиллаштирилди. Ғолиблар эса муносиб тақдирланди.


Т. АБДИМАЖИТОВ, подполковник.