Бугун ИИВ Малака ошириш институтида Касбий тайёргарлик факултети тингловчиларининг тантанали битирув маросими бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққанлар ўз юртига содиқ, юксак салоҳиятли, ҳақиқий ватанпарвар ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга мазкур таълим даргоҳида катта эътибор қаратилаётгани ҳамда бунинг учун тингловчиларга барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилганлигини таъкидлади.
– Бугун ҳаётимдаги энг қувончли кунлардан бири десам, асло муболаға бўлмайди, – дейди мазкур факулътет битирувчиси, кичик сержант Аийда Қурбонова. – Чунки мен, ушбу таълим муассасасини муваффақиятли тамомлаб, келгусида она Ватанимга садоқат билан хизмат қилишга ҳамда халқимиз тинчлик-осойишталиги йўлида керак бўлса, жонимни ҳам фидо этишга тайёрман!
Битирувчиларни табриклаш учун сўз олганлар ҳам уларни масъулиятли соҳага қадам қўяётганлиги билан чин қалбдан муборакбод этишди.
Шерали АНВАРОВ.
подполковник.
