Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташаббуси билан ИИВ Сурхондарё академик лицейининг бир гуруҳ ўқувчилари янги қуриб битказилган вилоят ИИБ ХТТБ биносига ташриф буюрди. Бу ерда ўқувчиларга яратилган шароитлар, бошқармадаги мавжуд замонавий техникалар, ситуасион марказ фаолияти, ходимлар томонидан амалга ошириб келинаётган ишлар ва келгусидаги режалар тақдимот шаклида таништирилди.
Шунингдек, лицей ўқувчилари Термиз тумани ҳудудида жойлашган “Султон Саодат” мажмуаси ҳамда Термиз шаҳридаги “Тарих ва маданият музейи”да ҳам бўлиб, мажмуа тарихи ва музейда сақланаётган тарихий буюмлар, ноёб санъат асарлари билан танишдилар. Бирйўла миллий урф-одатларимиз ва тарихимиз ҳақида қимматли маълумотлар берилди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Постда” мухбири.
Сурхондарё вилояти.
