ИИВ Жиззах академик лисейи ўқувчилари вилоят марказидаги Шароф Рашидов ёдгорлик музейига саёҳат уюштиришди. Тадбирда ёшлар атоқли давлат арбоби ва ёзувчининг ҳаёти ҳамда фаолиятига оид экспонатлар билан танишдилар. Уларга Шароф Рашидовнинг асарлари ҳамда Ўзбекистонда иқтисодиёт, санъат ва адабиётни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳақида маълумот берилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.
