“Маънавият ойлиги” муносабати билан ИИВ Бухоро академик лисейнинг бир гуруҳ ўқувчилари Бухоро шаҳрининг тарихий обидаларига саёҳат қилишди. Ўқувчилар тарихий Арк қалъаси, Пойи Калон, эски шаҳарларда бўлиб, у ердаги тарихий экспонатлар билан танишдилар. Бундан ташқари, ўқувчилар шаҳримизга ташриф буюрган бир қанча давлатдаги сайёҳлар билан ҳам танишиб, ўзаро дўстона мулоқотда бўлишди.
Бу каби ташкил этилган маънавий тадбирлар ўқувчиларни миллий қадриятларимизга, улуғ аждодлар меросига ҳурмат, мустақил Ватанимизга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.
Д.ТОСНЕВА,
Бухоро вилояти.
