ИИВ ҳомийлигига берилган Бухоро шаҳридаги 24-сонли “Нурли маскан” тарбияланувчиларига масъул этиб бириктирилган вилоят ИИБ соҳавий хизматлари ҳамда ҳудудий Ички ишлар органлари раҳбар ходимлари ҳам ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда, болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароит яратиш, қизиқишлари бўйича тўғри йўналтириш, спортга жалб қилиш каби масалалар доимий диққат марказида бўлмоқда.

Масъуллар томонидан интернатда таълим сифатини яхшилаш, билим олиш, фойдали меҳнат билан шуғулланиши ҳамда ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, муносиб турмуш шароитларини яратиб беришга доир кенг қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, мустақил бошқарма ва соҳавий хизмат бошлиқлари, шунингдек, ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари томонидан Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан масканда таҳсил олаётган 269 нафар ўқувчилар хонадонларига борилди. Ўқувчиларнинг яшаш шароитлари яқиндан ўрганилди ва байрам совғалари улашилди.

Жамол НЕМАТОВ,

лейтенант.

Бухоро вилояти.