Фарғонада ИИВ Академияси, Шхбб Фарғона вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ Касбий тайёргарлик бўлими ҳамкорлигида айни пайтда битирув малакавий иши олди амалиётини ўтаётган Академиянинг 3-курс курсантлари, уларнинг мураббийлари ҳамда ота-оналар иштирокида учрашув ўтказилди.

 Унда ИИВ Академияси бошлиғининг ўринбосари, полковник Ойбек Камалов, вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник Араббой Усмонов ҳамда Шхбб Фарғона вилояти бўйича бошқармаси раҳбарлари сўзга чиқиб, курсантларнинг амалиёт ўташ даврида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этишлари учун мураббийлар ҳамда ота-оналар ҳам масъул эканликларини таъкидладилар.

Шу ерда курсантларга соҳага оид қабул қилинган қарор ва фармонлар мазмун-моҳияти, тизимга жорий қилинган янгиликлар етказилди.

Учрашувда курсантлар ҳам сўзга чиқиб, назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаб бораётганликларини таъкидладилар. Билдирилган ишончни оқлаб, келажакда етук офисер сифатида, Ватан равнақи учун хизмат қилишга ваъда бердилар.

Тадбир сўнгида Академия тарихи ва бугунги замонавий қиёфасини акс эттирувчи ҳужжатли филъм ҳавола этилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.