Машҳур ёзувчилардан бири китобларни овоссиз муаллимлар, дея таърифлагани рост. Чунки улар бизга дўст бўлиш билан бирга ҳаётни ҳам ўргатади. 

Бугун китоб мутолаасига урғу берилаётганини маънавиятли, ўзини ва ўзлигини англаган авлодни шакллантириш учун қилинаётган эзгу саъй-ҳаракатла сифатида баҳолаш жоиз. Сурхондарё вилояти ИИБ бу борада бошқалардан ортда қолаётгани йўқ. Бошқармада тез-тез китоб ярмаркалари ташкил этиб турилибди. 

Яқинда ташкил этилган навбатдаги ярмаркада вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ўзлари ва оила аъзолари учун турли адабиётларни харид қилишди. Ҳатто улар бошқарма кутубхонасига китоблар совға қилишди.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

“Постда”мухбири.

Сурхондарё вилояти.