“Маънавият ойлиги” доирасида Пешку тумани ИИБ томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, икки маротаба “Китобхонлик ҳафталиги”, бир маротабадан “Китоб ярмаркаси”, тарихий китобнинг тақдимоти, “Уч авлод учрашуви” ва давра суҳбатлари ўтказилди.

Шунингдек, “Театр ҳафталиги” доирасида театрларга ташриф буюрилди, “Маънавият маршрути” бўйича лойиҳада кўрсатилган турли хил қадимий обида ва зиёратгоҳларга ҳамда музейларга борилиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишилди.

Ражаб ШАРОПОВ,

капитан.

Бухоро вилояти.