Иивнинг 1-сонли Тошкент академик лисейи ўқувчилари ўртасида “Ўзбек тилим – ифтихорим” мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Танлов жараёнида ўқувчиларга она тилининг кенг имкониятларидан самарали фойдаланишда бир қатор тавсиялар ҳам бериб ўтилди. Ўз иқтидорига эга ўқувчи-ёшлар томонидан ёзилган иншолар ўзбек тилининг нақадар мафтункорлиги, маънавий озуқага ва тилсимларга бой тил эканлигини яна бир бор намоён этди, десак муболаға бўлмайди. Ўтказилган танлов якунига кўра ўз интеллектуал салоҳиятига кўра юқори натижаларга эришган ўқувчи-ёшлар муносиб тарзда рағбатлантирилди.

Сарвар СОБИРОВ,

“Постда” мухбири.