“Қувноқлар ва зукколар —2023” Олий лигаси ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Пойтахтимизда олий таълим муассасалари талабалари ҳамда корхона ва ташкилотлар ёшлари ўртасида анъанавий ўтказиб келинаётган “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови Олий лигасининг финал беллашуви бўлиб ўтди.

Ҳазил-мутойиба, шиддат ва оригинал чиқишларга бой бўлган баҳс якунида Ички ишлар вазирлигининг “Патрул” жамоаси 2-ўринга лойиқ деб топилиб, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 100 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Шунингдек, танлов ғолибларига ҚВЗ кўчма-кубоги топширилди.