Уйчи тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Тадбирга "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган хотин-қизлар таклиф этилди. Меҳнат ярмаркасида 20 та корхоналар ўзларида мавжуд 145 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Унда 104 нафар хотин-қиз қатнашиб, 21 нафари ишга жойлаштирилди, 5 нафари касбга қайта тайёрлашга юборилди.

Тадбир сўнгида "Ўзбекконсерт" давлат муассасаси "Наманган юлдузлари" жамоасидан Жалолиддин Усмонов, сўз устаси Абдураҳмон Сиддиқовларнинг чиқишлари барчага манзур бўлди.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,

"Ростда" мухбири.

Наманган вилояти.