Пастдарғом тумани Жума шаҳрида жойлашган 1-Бўсмда, туман учинчи сектор раҳбари, Ёшлар ишлари агентлиги, ҳоким ёрдамчилари ҳамкорлигида “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” мавзусида фестивал ўтказилди.
Тадбирда “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” лойиҳаси доирасида юриш марафони бўлиб ўтди, дея хабар қилади вилоят ИИБ Ахборот хизмати.
Фестивалдан кўзланган мақсад – ўсиб келаётган ёш авлод қалбида миллий анъаналаримиз, қадрият ва урф-одатларимизга нисбатан ҳурмат, Ватанга садоқат каби олижаноб туйғуларини шакллантириш, уларни “оммавий маданият” хуружларидан асраш, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшаётган иқтидорли ва истеъдодли ижодкорлар, ижтимоий фаол навқирон авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг маънавий баркамол шахс бўлиб вояга етишлари, жамиятда ўз ўринларини топишига кўмаклашишдан иборат.
Гулноза ТУРҒУНБОЕВА,
«Постда» мухбири.
Самарқанд вилояти.
