Янгиқўрғон туман маданият марказида ИИВ Маданият саройи Ашула ва рақс ансамбли санъаторлари иштирокида консерт дастури бўлиб ўтди.

Элимиз ардоғидаги санъаткорлар Учқун Тиллаэв, Феруза Жуманиёзова, Дилноза Исмияминова, Ўткир Муҳаммадхўжаэв, Фирдавс Фазлитдинов, сўз устаси Аваз Охуннинг чиқишларини томошабинлар гулдурос қарсаклар билан олқишлади.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, халқимизнинг кайфиятини кўтариш мақсадларини кўзлаган консерт қалбларга завқ улашди. 

Г. БУВАМИРЗАЕВА, 

"Постда" мухбири.

Наманган вилояти.