Наврўз байрами муносабати билан Қашқадарё вилоятида халқ сайиллари, байрамлар бўлиб ўтмоқда. Байрам тантаналарида фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш, кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ва кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда фаолият юритиб, байрамни тинч-осуда ўтиши учун хизмат қилмоқда.
Қарши шаҳридаги амфитеатрда, Алишер Навроий номидаги истироҳат боғи, “Қашқадарё соҳили” хиёбонида ўтган байрам тадбирларида ходимлар жамоат тартибини намунали сақлаб, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, аҳолининг Наврўз сайлини мароқли ўтказиши учун камарбаста бўлдилар.
Шунингдек, воҳанинг шаҳар-туманларида, маҳалла ва қишлоқларида бўлаётган Наврўз сайилларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш йўналишида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришаётир.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Постда” мухбири.
Қашқадарё вилояти.
