Қизириқ тумани Иибда Очиқ эшиклар куни ташкил этилди. “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасидаги ушбу тадбирда ҳудуддаги 23-умумтаълим мактаби ўқувчилари туман Иибга келиб, бу ердаги иш жараёни билан яқиндан танишдилар.
Тадбир давомида ўқувчиларга туман тарихи, бўлим фаолияти ҳақида маълумот берилди. Шу билан бирга, келажакда ички ишлар органи ходими бўлишни ният қилган ўқувчиларга керакли йўл-йўриқ кўрсатилди. Айниқса, кўргазмали ўқув машғулоти ўқувчилар учун қизиқарли кечди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Постда” мухбири.
Сурхондарё вилояти.
