* Айбингни юзингга айтадиганлар ҳеч қачон орқадан пичоқ урмайди.
* Кимдандир жаҳлинг чиққан ҳар бир дақиқада 60 сониялик бахт ҳиссини йўқотасан ва уни ҳеч қачон қайтара олмайсан.
* Ҳамма нарсадан қочиб қутулиш мумкин, фақат ўзингдан эмас.
* Ёмон кунларнинг ҳам фойдали тарафлари бор. Инсонларни таниб оласан. Айниқса, ёнингда бўлганларни.
* Ранж ва дилсиёҳлик тошларга ўхшайди. Уларни ўзингда сақлама. Акс ҳолда оғирлиги остида йиқилишинг мумкин.
* Ҳаётинг тор кўчага кириб қолган бўлса, унутма, рулни бошқараётган ўзингсан.
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
