ИИВ Малака ошириш институтида ички ишлар органларининг сафдорлар таркибига қабул қилинган ходимлар учун бошланғич тайёргарлик ўқув курси тингловчиларининг навбатдаги битирув маросими ўтказилди.
Тантанали маросимда институт профессор-ўқитувчилари, ходимлари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Институтда ички ишлар органларининг сафдорлар таркибига қабул қилинган 300 нафардан зиёд сафдор ходимлар патрулъ-пост хизмати, Жазони ижро этиш хизмати, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва бошқа хизматлар йўналишлар бўйича навбатдаги бошланғич тайёргарлик ўқув курсида ўқидилар.
Ўқув машғулотларида тингловчиларнинг касбий, ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, жанговар, жисмоний, руҳий, тиббий тайёргарлигини таъминлашга қаратилди. Тантанали тадбирда ўқув режа ва дастурлар талабларини тўлиқ бажарган, имтиҳон ва синовларни муваффақиятли топширган тингловчиларга сертификатлар тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, таҳсил олиш жараёнида ўз профессионал билимларини ошириш, амалий кўникмаларини такомиллаштириш, дунёқарашини янада кенгайтиришга интилиб, юқори кўрсаткичларга эришгани ва намунали хулқи, ўтказилган тадбирлардаги фаол иштироки учун бир гуруҳ тингловчилар фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирланди.
ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати.
