Вилоят ички ишлар бошқармасида хизмат қилаётган ходимлар учун «Китоб ярмаркаси» ташкил этилди. Ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг билим ва малакасини ошириш, фикрлаш доирасини кенгайтириш, уларда бой маданий меросимиз, тарихий анъаналаримиз, умуминсоний қадриятларимизга ҳурмат ҳиссини шакллантириш мақсадида ташкил этилган ярмаркада ходимлар ўзлари севиб мутолаа қиладиган ёзувчи ва адибларнинг сара ижод намуналарини харид қилишди. Ички ишлар бошқармасида ташкил этилган кутубхонага ҳам эсдалик сифатида китоблар совға қилинди.

Ўз мухбиримиз,

Сурхондарё вилояти